Қарши шаҳрида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг олдини олиш мақсадида профилактик тадбири ўтказилмоқда
Соғлом ҳаёт, соғлом турмуш асоси. Бунинг иборанинг маъноси шуки, ким бўлишидан қатъий назар турли чиркин хатти-ҳаракатлардан воз кечиб соғлом турмуш тарзига амал қилса, касалликка чалинмайди. Дунё халқларини қаттиқ ташвишга солган организмда иммунитет танқислиги синдроми касаллиги ҳам гигиена талабларига риоя этмаслик, пала партиш жинсий ҳаёт кечиришнинг ҳосиласи.
Қашқадарё вилоятида бу касалликни олдини олиш, профилактика қилиш ва унга қарши курашиш мақсадида Ички ишлар вазирлиги Жиноят қидирув бош бошқармаси, вилоят Ички ишлар бошқармаси Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари, вилоят Орттирилган иммунитет танқислиги синдромига қарши кураш маркази мутахассис-шифокорлари ўзаро ҳамкорликда Қарши халқаро аэропортида профилактик тадбир уюштиришди.
Унда Россия Федерациясига узоқ муддатга кетган меҳнат мигрантлари билан профилактик тадбир уюштирилди. Тадбирда Ўзбекистонга қайтган 30 нафардан ортиқ фуқаролар жалб этилиб, улар билан инсонда орттирилган имунодефицит вирусининг юқиш йўллари ва эҳтимоли хусусида иштирокчиларга атрофлича тушунчалар берилди. Улардан профилкатик текширув учун қон намуналари олинди. Барча қатнашчиларнинг натижалари ижобий чиққач, иштирокчиларга инсон организмида иммун танқислигини келтириб чиқарадиган бу касаллик белгилари намоён бўлмаслиги, зарарланган шахс вирус ташувчи ҳисобланиб, кейинчалик орттирилган иммунитет танқислиги синдроми юзага келиши тушунтирилди.
Тадбир доирасида Қарши шаҳрида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг олдини олиш мақсадида “Орият” профилактик тадбири ўтказилди. Шу куни Қарши шаҳар ИИО ФМБга 53 нафар шахслар олиб келиниб, шундан 17 нафар хавфли гуруҳга кирувчи аёллардан вилоят ОИТС маркази билан ҳамкорликда қон таҳлиллари олиниб, ОИВ инфекцияси бор йўқлиги аниқланди.
Касалликни бошқаларга юқишини олдини олиш ва профилактикаси борасида Орттирилган иммунитет танқислиги синдроми маркази мутахассис шифокорлари вирусни юқтириб олган шахслар инфекциянинг манбаи эканлигини, ўзи билмаган ҳолда оиласи ёки бошқалар билан пала партиш жинсий ҳаёт кечириш орқали бошқаларга вирусни юқтириши ҳақида иштирокчиларнинг тушунчаси бойитилиб, тегишли тавсия ва таклифларини берди.