Қарши шаҳар 3-секторга қарашли мактаблар таъмирланмоқда
“Отчопар” - Қарши шаҳридаги энг катта маҳалла фуқаролар йиғинларидан бири. Бу жойда аҳоли гавжум яшаши боис фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, моддий ва маънавий кўмак бериш тадбирлари мунтазам амалга ошириб келинмоқда. Айни мақсадда сектор раҳбарияти томонидан маҳаллада истиқомат қилувчи ёшлар ва фуқароларни касбга йўналтириш, тадбиркорликка жалб қилиш, имтиёзли кредит маблағлари асосида парранда ва чорва молларини сотиб олиш ва иссиқхоналар қурилишида амалий ёрдам кўрсатилмоқда. Ишчи гуруҳ ва сектор раҳбарияти томонидан “Отчопар” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 44-ўрта таълим мактаби жуда таъмирталаб аҳволга келиб қолгани аниқланди. Натижада мактабдаги умумий аҳвол тўлиқ ўрганилиб, ҳомийлик асосида тўлиқ таъмирлашга киришилди. Мактаб синфхоналари, заллари ва ташқи бинонинг ташқи қисмларида тўлиқ таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди. Бундан ташқари мактабнинг ҳовлисини ободонлаштириш борасида ҳам ишлар жадал кетмоқда.
Бу борадаги ишлар “Отчопар” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 48-мактабда ҳам давом этмоқда.