6 Феврал 2023 йил 261

Қарор моҳияти атрофлича тушунтирилди

Бугун Қарши шаҳар ИИОФМБда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январь кунидаги "Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-10-сон қарори мазмун моҳиятини ходимларга етказишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Қашқадарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ва  Қарши шаҳар ИИОФМБ иштирок этишди.

 Йиғилишда  Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш институти бўлим бошлиғи подполковник Солижон Эрназаров ва катта ўқитувчи подполковник Муртоза Ачилов ҳамда вилоят ИИБ КТБ бошлиғи подполковник Комил Назаровлар Қарор мазмун-моҳиятини шахсий таркибга батафсил тушунтирди.

Тадбирда иштирокчиларни қизиқтирган саволларига ИИВ ишчи гуруҳи масъулари томонидан атрофлича жавоблар берилди.

Тарғибот  тадбирлари давом этмоқда.

Text to speech