1 Феврал 2023 йил 231

Қарор мазмун-моҳияти шахсий таркибга етказилди

Барчамизга маълумки, жорий йилнинг 20 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан «Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора–тадбирлар тўғрисида» ги Қарори имзоланди. Шу асосда, Касби туман ИИБда кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда бўлим раҳбарияти ва шахсий таркиби иштирок этди. Тадбирда сўзга чиққанлар ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданияти ва хизмат интизоми кодексин тасдиқлаш, ички ишлар органлари ходимларини «Инсон қадри учун» тамойили асосида давлатнинг юқори маъанвий одоб–ахлоқ фазилатларига эга, ўз вазифасига содиқ, ватанпарвар ва халқчил вакил этиб тарбиялаш орқали халқнинг розилигига эришиш кўзда тутилган. Шу билан бирга соҳа ходимларининг хизмат вазифаларига ҳалол, виждонли, Ватани ва халқи олдидаги вазифаларини чин қалбидан ҳис этган ҳолда масъулият билан ёндошиш, жамиятда шаклланган одоб–ахлоқ қоидаларига риоя этишини таъминлашга эътибор қаратилади. Бундан ташқари, Ички ишлар органларида содир бўлиши мумкин бўлган қўпол хатти–ҳаракатлар, хизмат ваколатидан фойдаланиш, коррупция ҳолатларининг эрта олдини олиш, ҳуқуқни ҳимоя қилиш идораси обрўсига доғ туширадиган салбий ҳолатларга йўл қўймаслик асосий мақсад этиб олингани иштирокчилар тушунтирилди.

Text to speech