21 Феврал 2023 йил 304

Қарор мазмун-моҳияти батафсил тушунтирилмоқда

    Шаҳрисабз шаҳар ИИБда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори мазмун моҳиятини ички ишлар органлари ходимларига етказишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда ИИВ Фахрийлар кенгаши аъзолари, Қашқадарё вилояти ИИБ ММИ ва КБТХ ҳамда вилоят ИИБ бошлиғи маслаҳатчиси, бошқарма фахрийлар кенгаши аъзолари Шаҳрисабз шаҳар, Китоб, Қамаши, Яккабоғ, Шаҳрисабз, Чироқчи, Кўкдала туман ИИБлари шахсий таркиби иштирок этишди.

  
      Тадбирда сўз олган ИИВ фахрийлар кенгаши аъзолари истеъфодаги полковниклар Акбар Жалилов, Илхом Хилватов, Содиқ Исломов Қашқадарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи ўринбосари подполковник Ихтиёр Худойқулов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги ПҚ-10-сон Қарори моҳияти, унинг соҳа ходимлари фаолиятида асос бўлиб хизмат қилиши, Ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми кодексида келтирилган талаблар хусусида сўз юритишди.


        Йиғилиш якунида ишчи гуруҳ аъзолари ходимларнинг саволларига жавоблар берди.

Text to speech