20 Май 2021 йил 546

Қарор ижроси амалда

 

Қарши шаҳрида вилоят ИИБ ППХ ва ЖТСБ, Т ва ЭҚКБ, Овчилик жамияти ва Табиатни муҳофаза қилиш бошқармаси масъул вакиллари билан ҳамкорликда шахсий ўқ отар ов қурол эгалари ва балиқчи спортчилар билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  2020 йил 26 декабрдаги “Қурол муомаласи соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ижроси юзасидан тадбир бўлиб ўтди. Қарши шаҳар ИИО ФМБ ва Қарши туман ИИБда рўйхатга олинган шахсий ўқ отар ов қурол эгаларига қурол сақлаш тартиби ва шарт-шароитлари ҳақида атрофлича тушунчалар берилди. 

Шунингдек,  йиғилишда “Тўр” тадбири доирасида айни кезларда балиқлар уруғ қўяётгани, уларни овлаш тақиқлангани айтиб ўтилди. Балиқ овлаш билан шуғулланган балиқчи спортчиларга қонучиликда белгиланган жазо чоралари тушунтирилди.

Учрашув қизғин савол-жавоблар асосида ўтди.

Тарғибот тадбирлари давом этмоқда.

Text to speech