6 Август 2021 йил
451
Қамашида сектор раҳбари ёшлар билан учрашди
Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи 3-сектор раҳбари полковник Шуҳратжон Сатволдиев Қамаши туманида сайёр қабул ўтказди. Унда мутасадди ташкилотлар вакиллари ва 16 нафар ёшлар иштирок этди.
Сайёр қабулда ёшларнинг 5 та мурожаатлари жойида ҳал этилди. Маблағ ва вақт талаб этадиган 12 та мурожаат ижроси назоратга олинди. Қабулда 4 нафар ёшларга ўз-ўзини банд қилиши учун субсидия асосида тикув машинаси ва инкубатор берилди. Шунингдек, 3 нафар "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларга муддатли ҳарбий хизмат тўлови тўлаб берилиши белгиланди. Бу борадаги ишлар давом этмоқда.