Қамаши туманида очиқ суд бўлиб ўтди
ЖИБ Қамаши туман суди биносида очиқ суд бўлиб ўтди. Суд жараёнида Қамаши туман ИИБ бошлиғи томонидан Пробация гуруҳи ҳисобида турган шахсларга нисбатан киритилган тақдимномалар кўриб чиқилди. Суд жараёнида 4 нафар шахслар ўз қилмишидан пушаймонлиги, уларнинг ижобий хулқ атвори ва ўзларига тегишли ҳулоса чиқарганлиги инобатга олиниб ўталмай қолган жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод этилган бўлса, 1 нафар шахс жазодан бўйин товлаб юрганлиги, жазодан қасддан бўйин товлаб юрганлиги учун ушбу шахснинг АТИ жазоси суд томонидан озодликдан махрум қилиш жазосига алмаштирилди. Хозирги кунда Пробация хизмати назоратида турган шахсларнинг ижтимоий хаётга мослашуви уларнинг жамиятда ўз ўрнини топиш учун ушбу шахслар билан доимий равишда касбга ўқитиш ишга жойлаштириш тадбирлари ўтказилиб келинмоқда.