21 Феврал 2022 йил 424

Қамаши туманида жиноятларни олди олинмоқда

Айни кезларда Қашқадарё вилоятида жиноятчиликни жиловлаш борасида амалга оширилган ишлар билан яқиндан танишаётган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Хавфсизлик ва мудофаа масалалари қўмитаси раиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Қамаши туманида ўрганишлар олиб борди.

Таҳлилларга кўра криминоген вазияти оғир ҳисобланган Қамаши туманининг “Сарбозор” ва “Қовчин” МФЙларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги ПҚ-5050-сонли Қарори билан тасдиқланган “Маҳалла ҳуқуқ-тартибот маскани тўғрисидаги Низом”га мувофиқ ушбу маҳаллаларда йил бошидан янги ташкил этилган Ҳуқуқ- тартибот масканлари иш фаолияти билан яқиндан ташишди. Ушбу масканларда профилактика инспекторидан ташқари, Тергов бўлими суриштирувчиси, Хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектор, ЖҚБ тезкор вакили ва Миллия гвардия ходимлари учун хизмат хоналари ташкил этилиб, ҳамкорликда амалга оширилган ишлар боис маҳаллаларда шу вақтга қадар жиноятлар эрта аниқланиб, содир этилишининг олди олингани қайд этилди.

Бундан ташқари, Қамаши тумани ИИБ ЙҲХБ маскани ёнида жойлашган чорраҳада “Қовчин”, “Оқгузар”, “Баландчайла” МФЙларини бир-бирига боғлайдиган йўл ўтган. Мазкур чорраҳа 6 та умумий овқатланиш жойлари 3 та автомобилларга ёнилғи қўйиш шохобчалари мавжуд бўлиб, маскан доимий равишда одамлар гавжум бўлиб “жиноят ўчоғи” бўлганлиги сабабли, 2021 йил сентябрь ойида хизмат ўташ учун барча қўлайликларга эга бўлган, жамоатчилик назорат маскани қурилган. Маскан ёнига видео кузатиш мосламаси жойлаштирилган бўлиб, шу атрофда жойлашган объектларни  ва фуқаролар ҳаракатини тўлиқ тасвирга олади. Жамоатчилик назорат масканига туман ИИБ ходимлари ва жамоатчилак вакилларнинг доимий равишда кечаю-кундуз хизмат ўташи ташкиллаштирилгани боис шу вақтга қадар ушбу ҳудудда бирор-бир жиноят содир этилишига йўл қўйилмагани ишчи гуруҳ томонидан ижбий баҳоланди.

Ишчи гуруҳ ўрганишлари давом этмоқда.

Text to speech