Қамаши тумани ҳудудида истиқомат қилиб клаётган 66 нафар фуқаролиги йўқ шахсларга Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги берилди
Барчамизга маълумки бугунги кунда Республикамизда амалга оширилаётган ислоҳотлар инсон ва унинг қадрини оширишга қаратилиб келинмоқда Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролик” тўғрисидаги Қонунининг қабул қилиниши хам юқоридаги фикиримизни яққол мисоли бўла олади. Президентимизнинг 2021 йил 9-сентябр кунидаги ПФ-6316-сонли фармони хам Республикамизда кўп йиллардан буён истиқомат қилиб келаётган фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг орзу-умидларини руёбга чиқарди десак муболаға бўлмайди. Шундай орзусига эришган инсонлардан бири Қамаши тумани Қамай қишлоғида яшаб келаётган фуқаролиги бўлмаган шахс Поянов Чори Эшкуватович бўлди, у хам мазкур фармон билан Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиниб Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини белгиловчи шахс гувохномаси ID карта расмийлаштириб берилди. Бир неча йиллик орзусига эришган Поянов Чори Эшкуватович, хурсандчилиги чексизлигини айтиб “1993 йилларда қўшни Тожикистон Республикасидан ота-боболаримизнинг юртига оилам билан кўчиб келдим, шундан буён фуқаролиги йўқ шахс гувохномаси асосида яшаб келдим, доимо Ўзбекистон Республикаси Фуқароси бўлишни орзу қилиб келгандим, Президентимиз Фармони асосида Ўзбекистон Фуқароси деган юксак номга сазовор бўлиб орзуимга эришдим”-дейди севинчини яшира олмай Чори Поёнов. 2021 йилнинг ўтган даври мабойнида янги тахрирдаги “Фуқаролик” тўғрисидаги қонунга асосан Қамаши тумани ҳудудида истиқомат қилиб клаётган 66 нафар фуқаролиги йўқ шахсларга Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги берилиб, уларга Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини тасдиқловчи шахс гувохномаси ID карта расмийлаштириб берилди.