Қадр ва ардоқдаги фахрийлар
Хотира ва қадр ҳеч қачон эскирмайдиган туйғу. 9 май – Хотира ва Қадрлаш куни муносабати ички ишлар органлари ходимлари томонидан юрт тинчлиги, эл осойишталиги йўлида хизмат қилган фахрийлар ҳолидан хабар олишдек эзгу ва савобга йўғрилган тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари полковник Олимжон Абдуллаев бошчилигида Чироқчи туман ИИБ ходимлари бошқарма Фахрийлар кенгаши аъзолари истеъфодаги майорлар Зокир Бибарсов ва Саидмурод Урозов хонадонида бўлишди.
Фахрийлар хонадонида бўлган ички ишлар органлари ходимлари фахрийнинг ҳаёти ва хизмат фаолияти ҳақидаги суҳбатидан баҳраманд бўлишди.
Кўрсатилган эътибор ва ғамхўрлик учун фахрий муҳтарам Юртбошимизга, ички ишлар вазирлиги ва вилоят ИИБ раҳбариятига самимий миннатдорчилигини изҳор этди.
Меҳр-саховат тадбирлари воҳанинг барча шаҳар-туманларида давом этмоқда.