16 Феврал 2021 йил
546
ҚАБУЛДА МУАММОЛАР ЕЧИМ ТОПМОҚДА
Жорий йилнинг 16 февраль куни Қашқадарё вилояти ИИБ ҲПБ бошлиғининг ўринбосари подполковник Ҳидоят ТЎраева турли масалалар билан бошқарма Қабулхонасига келган 9 нафар хотин-қизларни мурожаатларини тинглади.
Қабулда иштирок этган хотин-қизлардан 9 та мурожаат тушди. Мурожаатларда асосан ИИОга ишга кириш, профилактика инспекторлари фаолияти билан боғлиқ ва бошқа йўналишларда учраётган масалаларни ташкил этди.
Бевосита очиқ мулоқот руҳида ўтказилган қабул жараёнида мурожаатларнинг ярми ижобий ҳал этилди. Қўшимча ўрганиш талаб этиладиган 2 та мурожаатлар кўриб чиқиш учун тегишли мутасадди идоралар вакиллари томонидан назоратга олинди. Қолган мурожаатлар бўйича асослантирилган ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.