3 Декабр 2022 йил 271

Қабулда муаммолар тингланди

Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи 3-сектор раҳбари полковник Шухратжон Сатволдиев бошқарма Жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш хонасида қабул ўтказди. Қабулда 10 нафар  фуқароларнинг мурожаатлари тингланди.

Мурожаатларнинг асосини ички ишлар органларига ишга кириш, шунингдек, ходимларининг хизмат фаолиятига оид масалалар ташкил этди.

Сайёр қабулда фуқаролардан тушган мурожаатларнинг 2 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилиб, ўрганиш учун вақт талаб этадиган 8 та мурожаатлар ижро учун қабул қилиниб, назоратга олинди.

Text to speech