7 Июл 2023 йил 381

Қабулда муаммолар тингланди

Фуқароларнинг муаммоларини тинглаш ва ҳал этиш, уларга ижтимоий ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мақсадида Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи,

3-сектор раҳбари, полковник Шухратжон Сатволдиев бошқарма Жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш хонасида қабул ўтказди. Қабулда турли масалалар билан келган ўн бир нафар фуқаролар мурожаат этишди.

Қабулда мурожаатлар асосини ички ишлар органларига ишга ва ўқишга кириш, шунингдек, тергов ва суриштирув ишлари билан боғлиқ масалаларни ташкил этди.

Сайёр қабулда фуқаролар мурожаатларининг айримларига ҳуқуқий тушунтириш берилди, ўрганиш учун вақт талаб этганлари эса назоратга олиниб, ижрога қаратилди.

Text to speech