Қабулда имкониятдан фойдаланиш ўзига боғлиқлиги тушунтирилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 августдаги “Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонига асосан, 3-секторда яшовчи жазодан озод қилинган маҳкумлар билан Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғининг 1-ўринбосари полковник Жасурбек Атаев бошқарма Жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш хонасида учрашув ўтказди.
Учрашувда Қарши шаҳар “Шодлик” МФЙда қариндошлари билан бирга яшаб келаётган жазони ижро этиш колониясидан муддатидан олдин озод этилган Халиков Алишер билан бўлиб ўтган суҳбат давомида яшаш учун 2 сотих ва автомобилларга техник хизмат кўрсатиш учун 15 кв/м ер майдони ажратилса, ўзини ўзи банд қилишини билдирди. Худди шунингдек, Қарши шаҳрининг “Комилон” МФЙда яшовчи, жазодан озод этилган Мухаммадиев Эгамбердининг дастлаб ID-карта олиш масаласи ҳал этилди. У тадбиркорлик қилиш учун бозордан ер ва кредит олиш истагини билдирди.
Бундан ташқари, Шаҳрисабз туманида рўйхатда туриб, ҳозирда Нишон туманида яшовчи жазони ижро этиш колониясидан муддатидан олдин озод этилган Хужаяров Замон билан бўлиб ўтган суҳбат давомида уни доимий яшаш жойига қайд этиш муаммоси ҳал этилди. Айни кунларда чорва кредити берилса, ўзини ўзи банд этиб, тадбиркорлик билан шуғулланишини маълум қилди.
Қабулда бўлган фуқароларнинг мурожаатлари вақт талаб этиши инобатга олиниб, тегишли мутасаддиларга топшириқлар берилди.
Бу борадаги ишлар давом этмоқда.