19 Март 2021 йил
598
Фуқароларнинг мурожаатлари жойида ҳал этилмоқда
Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари полковник Х.Бозоров бошқарма қабулхонасида карантин талабларига риоя қилган ҳолда турли масалаларда мурожаат билан келган 11 нафар фуқароларни қабул қилди.
Қабулда 3 нафар фуқароларнинг мурожаати жойида ҳал этилди. Жумладан, фуқаро А. Тўраев 2020 йил 04 апрел куни Россия давлатига кетиш учун олган авиа билетини пулини (пандемия сабабли кета олмаган) ололмаётгани юзасидан қилган мурожаати ижобий ҳал қилиниб, чипта пули қайтариб олиб берилди. 8 нафар фуқарога мурожаати бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, ижрога йўналтирилди.