"Пулларини нақд пул шаклида берамиз" деб 2 бош ҳўкизларини олиб кетган фирибгарлар қўлга олинди
2020 йил 13 апрель куни Қашқадарё вилояти Қарши туман ИИБга тушган хабарга кўра, Қарши тумани “Истиқлол” МФЙда яшовчи Р.М. ТИИБга ариза билан мурожаат қилиб, у ўз аризасида, 2019 йил 03 декабрь куни Касби тумани Денов қишлоғида яшовчилар М.Ю. ва У.Ғ.лар унинг яшаш уйига келишиб, ўзларини “кўр ва соқовлар мактаби таъминотчисимиз, молларни сўйиб мактабларга тарқатиб, пулларини нақд пул шаклида берамиз”-деб ишончига кириб, 2 бош ҳўкизларини 15.500.000 сўмга савдолашиб, шундан 1.000.000 сўмини бериб, қолган 14.500.000 сўмини 2019 йил 13 декабрь кунига қадар беришни ваъда қилиб, ҳозирги кунга қадар бермасдан алдаб келаётганлигини маълум қилган. Мазкур ҳолат юзасидан ТИИБ ТБ томонидан Ю.М. ва Ғ.Уга нисбатан Ўз.Рес ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.