22 Июн 2022 йил
695
“Психолог – ходим ҳузурига” тамойили – амалда
“Темир интизом ва ҳалоллик – муваффақият калити” шиори остида ўтказилаётган “Интизом ойлиги” доирасида Фарғона вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати мутахассис-психологлари томонидан кўплаб ижобий ишлар амалга оширилмоқда.
Бунда “Ходим психолог ҳузурига эмас, психолог – ходим ҳузурига” тамойили асосий дастуриламал қилиб олинган. Ушбу тамойилга амал қилган ҳолда бошқарманинг мутахассис-психологлари шаҳар-туман ички ишлар бошқарма ва бўлимлари мутасадди раҳбарлари билан биргаликда ходимларнинг иш фаоляти билан танишиб психологик суҳбатлар ўтказилмоқда.