22 Июл 2022 йил 623

“Психологик тренинг”  ташкил этилди

    Вилоят маънавият ва маърифат марказида ички ишлар бошқармаси маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати психологлари томонидан “Психологик тренинг”  ташкил этилди. Унба вилоят ички ишлар органларида хизмат қилаётган ходимлар ва хотин-қизлар иштирк этишди.

    Тадбирда ички ишлар органлари ходимларининг иш унумдорлигини орттириш, касбий маҳоратни юксалтириш руҳий зўриқишларни олдини олиш мақсадида амалий ва назарий машғулотлар ўтилди.

   Хотира машқида эшитилган фикрни ёдда сақлаш, ўз фикридаги ҳолатларни суратларда акс эттириш, зўриқиш туфайли юзага келган ҳолатлардан холи бўлиш, бир вақтнинг ўзида турли йўналишда фикрлаш қобилиятлари синовдан ўтказилди.

   Ўқув-амалий машғулотида ходимларнинг хизматга мослашиш жараёни, психологик қўллаб-қувватланиши, ходимлар дунёқараши, маънавий ва интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, уларда ватанпарварлик, ғурур, ифтихор, касбига садоқат ва юқори масъулият ҳисларини ошириш билан боғлиқ психологик маслаҳатлар бериб ўтилди. Бундан ташқари касбий маиший, стресс (зўриқиш), депрессия ва бошқа салбий руҳий ҳолатларни олдини олиш бўйича психологик тавсиялар берилди.

Text to speech