Психологик тренинг Соғлом маънавий-руҳий муҳитни шакллантириш – давр талаби
Яқинда Яккабоғ тумани ички ишлар бўлимида “Соғлом маънавий-руҳий муҳитни шакллантириш – давр талаби” мавзусида психологик тренинг машғулотлари бўлиб ўтди. Унба вилоят ИИБ Кадрлар бошқармаси психолог-мутахассислари, Қарши давлат университети психология кафедраси ўқитувчилари ва туман ИИБ ходимлари иштирок этди.
Аббос Хусанов таклиф этилди.
Тадбирда шахсий таркибнинг руҳий ҳолатини яхшилаш, соғлом фикрлар, шахслараро муносабатларда ижобий хислатларни шакллантириш, турли хил низоларнинг олдини олиш, ўзини намоён этиш шароитларини яратиш ҳамда ўзига бўлган ишончни юксалтириш, ижтимоий мослашув даражасини, нотиқлик, ўз фикрини ўзгаларга ўтказа билиш қобилиятини ва мунозара юритиш маданиятини шакллантиришга асосий эътибор қаратилди. Ходим руҳий ва табиий эркинликни ҳис этиши, ўз гуруҳи ва ундан ташқарида ўзаро муносабатларда алоқа ўрната олишини шакллантириш борасида ҳам иштирокчиларга тушунчалар берилди.
Дастлаб, руҳий зўриқиш – маълум маънода, объектив қонуниятга асосланганлиги, у ҳаётни янада қизиқарли қилиши ҳамда ўзи билан шахс кучини ривожлантирувчи синовлар олиб келиши, инсонни тоблаши, бироқ бу ҳолат ҳар доим ҳам бизга ижобий таъсир кўрсатавермаслиги, фаолият самарадорлигини сусайтириши, соғлиққа салбий таъсир кўрсатиб, киши турмуш даражасини пасайтириши ҳақида ҳам фикр-мулоҳазалар иштирокчиларга тушунтирилди. Бундай ҳолатларда эрталаб ижобий ҳис-туйғулар билан уйғониш, жисмоний ва гимнастик машқлар бажариш, жўшқинлик, қувонишга интилиши ҳамда тўғри нафас олиш зарурлиги таъкидлаб ўтилди.
Иштирокчилар билан психогимнастик машғулотларда ўзини намоён қила оладиган ва нутқсиз муносабатга кириша олишини таъминловчи услублар, унинг ёрдамида ижтимоий ҳодисаларни идроқ қилиш учун энг қулай шароит яратилиши, “тана тили”га эътибор берилиши, таранг, ҳаяжонли ҳолатни пасайтириши, қўрқув ва “мумкин эмас” деган тушунчаларни олиб ташлаши, диққатни ривожлантириши, бошқаларнинг ҳаракат фаоллигини сеза олишни шакллантириши, гуруҳ аъзолари ўртасидаги эмоционал масофани қисқартириши, ўзи ва бошқаларнинг ҳис-туйғуларини, ҳиссий ҳолатини, муаммоларини нутқсиз ифодалашни ҳамда тушунишни шакллантириш машқлари ўтилди.
Машғулотлар якунида иштирокчиларга миннатдорчилик ҳисси – бизнинг олдимизда чексиз қувват ва ички бойлик манбаига йўл очувчи куч ҳисобланиши, юрагимизни нафратдан халос қилиб – кимдан хафа бўлсак, барчани кечириш, оддий ҳаёт тарзини юритиш ва нимага эга бўлсак, шунинг қадрига етиш ҳақида тушунча берилиб, уларда бу ҳиссиётни уйғотишга қаратилган суҳбат олиб борилди. Улар қариндоши, ўқитувчиси, дўстлари, ҳамкасблари, мусиқачилар каби турли тоифа кишилардан миннатдорчиликларини баён этишди.
Ўтказилган психологик тренинг машғулотлари давомида ходимларга яхши ишлаш, билимли, ўзига ишонган бўлиш ҳамманинг ҳам орзуси эканлиги, ақл бўлмаса кучдан фойда йўқлиги, ақл ва хотирани машқ орқали ривожлантириш мумкинлиги ҳамда ҳаётидаги қувончли ва муаммоли вазиятларни таҳлил қилиб, келажакда шахс сифатида мазмунли ва эркин яшаш тўғрисида ўз фикрига эга бўлишди.