14 Октябр 2024 йил 525

ПСИХОЛОГИК ТРЕНИНГ

Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармасида хизмат қилаётган хотин-қизларнинг руҳий тетиклик, соғлом муҳит ва рақобатни яратиш уларнинг ишга бўлган лаёқати ва руҳиятини ўрганиш мақсадида психологик тренинг ўтказилди. Унда бошқарманинг соҳавий хизматлари ва шаҳар-туман ички ишлар бўлимларида хизмат қилаётган ходималар иштирок этди.

Дастлаб, улар ўртасида руҳий зўриқиши, хизматга бўлган иштиёқини ошириш, ўзига бўлган ишончини мустаҳкамлаш ҳамда шахсий фикрларини ривожлантиришга оид тавсиялар берилди. 

 “Қалбдаги нохуш асоратлардан қутулиш машқи”, “Тарангликни юмшатувчи машқлар”, “Ҳаётга қувонч билан муомала қилишни ўрганиш”, “Ижтимоий фойдали фаолиятга ҳалал берувчи тўсиқларни бартараф этиш” ҳамда “Ўзини ва бошқаларни англаш, тушуниш ва келишмовчиликларни бартараф этиш” каби мавзуларда тренинг машғулотлари ўтилди. 

Ўтказилган тренинг машғулотларининг асосий мақсади сифатида, шахсни психологик яъни руҳий жиҳатдан эркинликка чиқариш,  иштирокчиларда табиий  эркинликни ҳис этиши ўз гуруҳи ва  ундан ташқарида ўзаро муносабатларда алоқа ўрната олишни шакллантиришга қаратилди.

Тренинг машғулотларида ходималарга яхши ишлаш, билимли, ўзига ишонган бўлиш ҳамманинг ҳам орзуси эканлиги, ақл ва хотирани машқ орқали ривожлантириш мумкинлиги ҳамда улар ўтган хаётидаги қувончли ва муаммоли вазиятларни таҳлил қилиб, келажакда шахс сифатида мазмунли ва эркин яшаш тўғрисида ўз фикрига эга бўлишди.

Text to speech