Профилактика инспекторларига компьютер жамланмалари топширилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги “Ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ижроси юзасидан мамлакатимизда кенг қамровли қатор ибратга молик ишлар амалга оширилмоқда. Ҳудудларда ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг барвақт олдини олишнинг “Маҳаллабай” тизими кесимида “Хонадон хавфсизлиги”ни таъминлаш, фаолият самарадорлигига эришиш бирламчи вазифалардан этиб белгиланган. Ходимларнинг билим ва касбий маҳоратини ошириш, ички ишлар органлари ходимларига муносиб хизмат ва турмуш шароитларини яратиб бериш, тизимнинг моддий-техник базасини яхшилаш, меҳнатга яраша рағбат ва бошқа шу каби бир қатор вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Қашқадарё вилоятида ибратли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, яқинда Касби тумани ҳокимлиги томонидан жиноятларни жиловлашда бошқа ҳамкасбларига ўрнак бўлган, хизматдаюқори натижаларга эришган профилактика инспекторларига хизматда фойдаланишлари учун 19 та замонавий компьютер жамламалари ва вилоят ИИБ томонидан 59 та хизмат сумкалари услубий қўлланмалари билан топширилди.
Бундан ташқари, жамиятда соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатларнинг узвий давоми сифатида 59 нафар профилактика инспекторлари ва йилнинг ўтган ойларида маҳаллада жиноятга йўл қўймаган 10 нафар МФЙ раисларига спорт кийимлари ва эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.