16 Март 2021 йил 583

Профилактика инспекторларига компьютер жамланмалари топширилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан Ички ишлар вазирлиги ҳайъатининг кенгайтирилган йиғилишида белгилаб берган устувор вазифалари ижросини таъминлаш мақсадида мамлакатимизнинг барча вилоятларида профилактика инспекторларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, замонавий компьютер технологиялари билан таъминлаш мақсадида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Бу борадаги ишлар Қашқадарё вилоятида ҳам жадал давом этмоқда. Жумладан, Шаҳрисабз шаҳар ҳокимлиги томонидан профилактика инспекторларига 40 та компьютер жамланмалари, иш сумкалари билан таъминланди. Тадбирда хизматда юқори натижаларни эришган профилактика инспекторларидан 4 нафари телевизор ва 6 нафари Шаҳрисабз шаҳар ҳокимлигининг “Ташаккурнома”си билан тақдирланди.

Text to speech