4 Декабр 2021 йил 341

Профилактика инспекторлари учун ўқув семинари ташкил этилди

 

Президентимизнинг 2021 йил 29 ноябр кунидаги “Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепсиясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таминлаш ҳамда аҳоли орасида тўғри тадбиқ қилиш юзасидан Деҳқонобод туман ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари учун ўқув семинари ташкил этилди.

Унда туман ИИБ, прокуратураси ва Миллий гвардияҳарбий хизматчилари иштирок этишди. Ўқув семинарида жамиятда юзага келиши мумкин бўлган қонунбузарликларнинг олдини олиш ҳамда содир этилиши мумкин бўлган жиноятларни эрта аниқлаб олдини олиш учун ёшлар орасида тарғибот ва тушунтириш ишларини жадал олиб бориш, жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг устувор вазифалари хусусида сўз юритилди.

Тадбирда иштирокчиларнинг саволларига атрофлича жавоблар ва тушанчалар берилди.

Text to speech