12 Май 2021 йил 401

Профилактика инспекторлари малака оширмоқда

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Бош прокуратура, Судьялар олий кенгашининг 2021 йил 10 апрель кунидаги қўшма қарорига асосан, Қашқадарё вилояти Ички ишлар органларида хизмат қилаётган профилактика инспекторлари билан 2021 йилнинг 10 май кунидан бошлаб ўн кунлик “шаҳар инспектори” ва “қишлоқ инспектори” моделлари асосида базавий касбий ўқитиш ўқув курслари ташкил этилди.
Профилактика инспекторларининг базавий касбий тайёргарлик ўқув курслари ҳудудларда туманлараро икки сменада ўтказилиши ташкил этилиб, машғулотларни юқори даражада ташкил этиш мақсадида идоравий олий таълим муассасалари ҳамда соҳавий хизматларнинг, жумладан, ИИВ академияси, малака ошириш институти, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Прокуратура ҳамда Судьялар олий мактабининг тажрибали мутахассислари ўқитишмоқда.
Профилактика инспекторлари учун базавий касбий тайёргарлик ўқув машғулотлари маъруза материаллари, кўргазмали слайдлар, замонавий интерфаол методлар, методик материаллар ҳамда мавзулар юзасидан ҳаётий мисоллардан фойдаланиб, амалиётда мунтазам кузатиладиган муаммоли ҳолатлар бўйича машғулотлар ўтказилмоқда.
Айни вақтда ИИВ Қашқадарё академик лицейи ва Шаҳрисабз шаҳар ИИБларида олиб борилаётган ўқув курсларида 284 нафар профилактика инспекторлари икки сменада хизматдан ажралмаган ҳолда касбий билимларини оширмоқда.

Text to speech