Профилактика инспекторининг никоҳ тўйи хизмат уйида бўлди
Ички ишлар органларида хизмат қилаётган ходимларнинг ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни эрта аниқлаб олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасидаги хизмати самарадорлигини ошириш мақсадида Ички ишлар вазири ташаббуси билан тизимда узлуксиз раҳбарлар ва шахсий таркибнинг учрашув ва мулоқотлари ташкил этиб келинмоқда. Яқинда Нишон туман ИИБда вилоят ИИБ бошлиғи полковник Шуҳратжон Сатволдиев билан шахсий таркибнинг ана шу мавзуга бағишланган учрашуви бўлиб ўтди. Унда раҳбар ходимлар билан суҳбатлашиб, нафақат хизматга оид балки оилавий муаммолари билан ҳам қизиқди. Учрашув давомида вилоят ИИБ бошлиғи полковник Шуҳратжон Сатволдиев шахсий таркиб орасида уйланмаган ёшлар бор-йўқлигини сўради.
Нишон туман “Гулзор” маҳалла фуқаролар йиғинига хизмат кўрсатувчи ички ишлар бўлими ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими 44/13-сонли таянч пунктига профилактика инспектори лавозимига 2020 йил май ойида тайинланган Сирожиддин Холмановнинг уйламаганлигини билиб, унга тўйини хизмат уйида ўтказиш таклифини берди.
Яқинда Нишон туман ИИБ ҲПБ 44/13-сонли таянч пункти профилактика инспектори лейтенант С.Холмановнинг ҳудудида жойлашган хизмат уйида унинг никоҳ тўйи бўлиб ўтди. Маҳалла фуқаролари ва фаолларига ош берилиб, ёш келин-кўёвга вилоят ички ишлар бошқармаси, туман ҳокимлиги ва бошқа қатор ташкилотларнинг рўзғорга асқотадиган ашёлари совға қилинди.