ПРОФИЛАКТИКА- ҲУҚУҚБУЗАРЛИК ВА ЖИНОЯТЧИЛИКНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШДА МУҲИМ ОМИЛ
Вақтида олиб борилган профилактик ишлар содир этилиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарлик ва жиноятсиликнинг барвақт олдини олишда беқиёс аҳамият касб этади. Шу муносабат билан Қарши шаҳар ИИО ФМБ 3-сонли ИИБ ҲПБ ХҚМБ катта инспектори подполковник З. Рустамова томонидан 3-сектор ҳудудида яшовчи турли кўринишдаги маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этиб профилактик ҳисобга олинган хотин-қизлар рўйхати шакллантирилиб, улар билан манзилли профилактик ишлар ташкил этилди. Ушбу жараёнда уларнинг оилавий шароити, муаммолари ўрганилди, зарур ҳуқуқий тавсиялар берилди ҳамда келгусида такроран қонунбузилишларга йўл қўймаслиги ва бунинг оқибатлари тушунтирилиб, расмий огоҳлантирилди.
Шунингдек, энг кўп содир этиладиган фирибгарлик ўғирлик, тан жароҳати ва одам савдоси билан боғлиқ жиноятчиликнинг олдини олиш ва унинг қурбони бўлишдан ўзини асрашни тарғиб этувчи буклетлар фуқароларга тарқатилди.