24 Октябр 2024 йил 976

Профилактик ва тарғибот тадбирлари

Жамиятда хотин-қизларни уларни ҳуқуқий билими ва дунёқараши, фаоллигини ошириш,тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш мақсадида вилоят ички ишлар бошқармаси ЖХХ ҲПБ ва шаҳар-туман ИИБ ЖХХ хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторлари томонидан бир қатор профилактик ва тарғибот ишлари мунтазам амалга оширилмоқда.

Жумладан, Қарши шаҳар ИИО ФМБ ва бир қатор туманлар ИИБ ХҚМБ катта инспекторлари томонидан низоли оилалар ўрганилди. Жумладан, ўрганишларда оилаларда эр-хотин, қайнона-келин ўртасида содир этилган низолар ўрганилиб, уларга оилавий қадриятлар, тазйиқ ва зўровонликни олдини олиш хусусида ва ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Тадбирларда иштирокчиларга оила муқаддаслиги, тинч ва тотув яшаш лозимлиги, спиртли ичимлик таъсири остида турли хилдаги содир этилиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни олдини олиш борасида профилактик ишлар амалга оширилди.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Text to speech