7 Январ 2021 йил 498

ПРОФИЛАКТИК ТАРҒИБОТ САМАРАСИ

“Пайшанба – ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” муносабати билан Деҳқонобод тумани ИИБ ходимлари томонидан жойларда фуқаролар билан кенг қамровли тушунтириш ишлари олиб борилиши натижасида бир қатор ютуқлар қўлга киритилмоқда. Жумладан, туман ИИБ ҲПБ ТП профилактика инспекторлари, катта лейтенант Б.Маллаев ва лейтенант Ф.Чориевлар томонидан олиб борилган тушунтириш ва тарғибот тадбирлари натижасида Деҳқонобод тумани “Ингичка” МФЙда яшовчи Х.Ў. марҳум отасидан қолган 1 дона, 1 нилли, 16 калибрли ов қуролини ўз ихтиёри билан туман ИИБга топширди.

Бу борадаги профилактик тадбирлар жадал давом эттирилмоқда.

Text to speech