20 Июл 2023 йил 514

Профилактик тадбирлар самарадорлиги оширилмоқда

Мамлакатимизда туризм соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектларига кенг шароитлар яратилиб, турли имтиёзлар берилмоқда. Қашқадарё вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан мамлакатимизда туризм соҳасининг ривожига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган омилларнинг олдини олиш ва бартараф этиш мақсадида хорижий давлатларга саёҳатлар ташкил этиш фаолияти билан шуғулланувчи туристик фирма ва турагентлар раҳбарлари билан профилактик суҳбатлар ўтказиб келинмоқда.

Суҳбат давомида масъул шахслар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 10-июлдаги қарорини 3-иловаси билан тасдиқланган “Туроператор ва турагентлик хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисидаги Низом”га мувофиқ фаолият юритиш, қонунчиликка зид ҳаракатлар амалга оширмаслик, алдов йўли билан фуқароларнинг пул маблағларини эгаллаш мақсадида хорижий давлатларга саёҳат ташкил этишни ваъда қилиб, шартномада белгиланган туристик хизматларни тўлақонли бажармасдан, чет эл мамлакатларида фуқароларимиз турли муаммоларга дуч келишига сабабчи бўлмаслик ҳолатлари тушунтирилмоқда. Шу билан бирга хорижий давлатлар фуқароларини Ўзбекистонга турист сифатида олиб келиб, уларнинг Республикамиз ҳудудида бўлишини назорат қилмай, қаровсиз қолдирмаслик юзасидан огоҳлантириш ишлари амалга оширилмоқда.

Text to speech