Профилактик тадбирлар самарадорлик омили
Қарши шаҳар
секторлар раҳбарлари “Хавфсиз шаҳар”, “Хавфсиз хонадон” профилактик тадбири доирасида
ички ишлар органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, Миллий гвардия, “Қалқон”
жамоатчилик гуруҳлари ҳамда бошқа мутасадди идоралар вакиллари фаолияти билан танишди.
Сўнгра, шаҳар бўйлаб ўрганишларни
бошлаган Қарши шаҳар прокурори Алишер Мирзаев ва ИИО ФМБ бошлиғи полковник
Фаррух Ибрагимов доим одамлар билан гавжум бўладиган Алишер Навоий номидаги
истироҳат боғида бўлишди. У ерда Миллий гвардия вилоят бошқармаси томонидан
жамоат тартибини сақлаш учун ташкил этилган таянч пунктида бўлиб,
ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар,
фуқаролар гавжум масканларда ўрнатилган видеокузатув техникаларининг иш режими
билан танишдилар. Миллий гвардия ходимлари томонидан ҳуқуқбузарликлар ва
жиноятларни олдини олиш борасида амалга оширилган тадбирларни атрофлича таҳлил
этиб, келгусида хизмат давомида эътибор қаратиш лозим бўлган чора-тадбирлар
юзасидан тегишли тавсияларни беришди.
Шаҳарнинг 2-секторига қарашли
“Истиқлол” маҳалласида бўлган ишчи гуруҳ маҳалла бешлиги билан ҳудудда
қонунбузарликларни жиловлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, жамоат
тартибини сақлаш, крминоген вазиятни жиловлаш, жиноятларни эрта аниқлаб олдини
олиш, рўй берганларини “иссиқ излар”да фош этишнинг аҳволини танқидий-таҳлил
этди. Содир этилган қонунбузарликларга
шарт-шароит яратган омилларни таҳлил этиб, эътибор қаратиш лозим бўлган
ҳолатлар юзасидан маҳалла бешлигига таклиф ва тавсиялар берди.
Амалга оширилган тадбирлар
давомида савдо дўконлари, кўнгилочар масканлар, одамлар гавжум бўладиган
жойларда қонунбузарликларни олдини олиш мақсадида тарғибот ишларини амалга
ошириш лозимлигини тушунтирди.
Кўнгилочар масканлар, тунги клублар, савдо
дўконларида бўлиб, фуқаролар гавжум тўпланадиган жойларга видеокамералар
ўрнатиш, мол-мулк хавфсизлигини таъминлаш мақсадида миллий гвардия қўриқлаш
хизмати пультига уланиш, хизматнинг афазалликлари борасида тегишли тарғибот
ишлари амалга ошириш борасида тавсия ва таклифлар берилди.
Қарши шаҳридаги аҳоли гавжум
“Дарвозатутак” МФЙ жойлашган 102 масканида бўлган Қарши шаҳар прокурори ва
ИИОФМБ бошлиғи профилактика инспектори ва “Қалқон” жамоатчилик гуруҳи аъзоси
билан хизмат жараёнини ўрганди. Масканда ҳужжатларни юритилиши, криминоген
вазият ҳақидаги харита, ҳудудга ўрнатилган 360 градусда ишлайдиган видеокузатув
тизими иш фаолиятини ўрганишди.
Аҳоли доим гавжум бўладиган бу
маҳаллада фуқаролар ўртасида “ижтимоий профилактика”ни кучайтириш лозимлиги
ҳақида раҳбар профилактика инспекторига тегишли тавсия ва йўриқнома берди.
Бу борадаги ишлар давом
эттирилмоқда.