Профилактик тадбирлар давом этмоқда
Миришкор туман ИИБ ЖХХ
пробация назоратида турган шахслар билан Қашқадарё вилояти ИИБ ЖХХ
Пробация бўлими бошлиғи, подполковник С. Шаропов,
туман Камбағалликни қисқартириш ва бандлигига кўмаклашиш бўлими бошлиғи Гуллиев Сероб ва Ёшлар ишлари агентлиги, ҳамда имом хатиби билан ҳамкорликда тадбир уюштирилди. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 февраль кунидаги 84-сонли қарорига асосан назоратда турган шахслар билан профилактика суҳбат ўтказилиб келгусида такрорий жиноят қилмаслиги тўғрисида расмий равишда огоҳлантирилди. Тадбирда назоратдаги шахслар, ёшларни
иш билан таъминлаш, ҳунар ўрганиш ва ҳалол меҳнат билан оилани моддий таъминлаш
борасида таклиф ва тавсиялар берилди. Бундан ташқари, ИИО ходимлари томонидан
руҳий ва жисмоний тазйиқ ўтказилганда ёки моддий манфаатдорлик (пора) талаб
қилинганда ИИВ ШХББ Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ва Пробация бўлими бошлиғининг ишонч телефон
рақамларга хабар беришлари тушунтирилди.