7 Март 2024 йил 892

Профилактик тадбирлар давом этмоқда

Касби туман ички ишлар бўлими ЖХХ Пробация гуруҳи ҳисобида бўлган назоратдаги шахслар билан профилактик тадбир бўлиб ўтди. Унда туман ИИБ бошлиғи, подполковник О.Рахимов сўзга чиқиб, назоратдаги шахслар қайта жиноятга қўл урмаслиги, меҳнатга ҳалол муносабатда бўлиши, белгиланган қоидаларга амал қилиши лозимлигини билдирди.

“Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да назоратдаги шахслар тадбиркорлик, меъморчилик, ҳунармандчилик каби йўналишлардаги аниқ лойиҳалар билан мурожаат қилишлари юзасидан иштирокчиларга тушунчалар берди.

Шундай сўнг бўш иш ўринлари бўйича Меҳнат ярмаркаси ташкил қилиниб, унда 2 нафар назоратдаги шахсларга ишга жойлашишлар бўйича ташкилотларга йўлланмалар берилди.

Text to speech