ПРОФИЛАКТИК ТАДБИРЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА
Қарши тумани ҳудудида вояга етмаганлар томонидан жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишини олдини олиш борасида ички ишлар органларининг психолог-инспекторлари томонидан қатор профилактик тадбирлар амалга ошириб келиномқда. Жумладан, туман ҳудудида назоратсиз, қаровсиз юрган ўн саккиз нафар вояга етмаганлар вилоят ИИБ ҲПБ ҳузуридаги ВЕИҲЁКМга жойлаштирилди. Тўққиз нафар ота-оналарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-моддасига асосан, беш нафар ошхона, кафе-бар ва компюьтерхона эгаларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 188-2-моддасига асосан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди.
Туман ҳудудида вояга етмаганлар томонидан жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш юзасидан профилактик тадбирлар давом эттирилмоқда.