Профилактик тадбир ташкил этилди
Кибержиноятчилик — бу компьютер, компьютер тармоғи ёки тармоқ қурилмасидан суиистеъмол қилишга қаратилган жиноий фаолият ҳисобланади. Уларнинг аксарияти кибержиноятчилар ёки хакерлар томонидан ундан ноқонуний даромад орттириш мақсадида содир этилади. Мавзу доирасида 3-февраль куни 5-сонли талабалар турар жойида ташкил этилган тадбирда университет профилактика инспектори М.Жаббаров, Иқтисодиёт факультети декан ўринбосари Э.Бозоров, Ёшлар билан ишлаш бўлими тюторлари ва факультет талабалари иштирок этди.
Тадбир меҳмони вилоят ИИБ Тезкор қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлими ходими С.Муҳаммадиев таъкидлашича, кибержиноятнинг асосий турларига вируслар ёрдамида зарар етказувчи дастурларни тарқатиш, паролларни бузиб кириш, кредит карта ва бошқа банк реквизитларидаги рақамларни ўғирлаш, шунингдек, интернет орқали қонунга зид ахборотларни тарқатиш кабилар киради. Тадбир давомида мавзу юзасидан амалий мисоллар келтирилиб, ёшларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.