Профилактик табдирлар – самарадорлик омили
“Хавфсиз
ҳудуд” профилактик тадбири доирасида вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари,
подполковник Талат Маматқулов Ғузор тумани ички ишлар бўлими раҳбарияти билан
“Совлиғор” маҳалласида криминоген вазиятни жиловлаш, ҳуқуқбузарликлар ва
жиноятларни олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини
таъминлаш, маиший ва ижтимоий муаммоларни бартараф этиш борасида амалга
оширилган ишларни ўрганди.
Дастлаб
хизматга жалб этилган соҳавий хизматлар вакиллари билан хизмат олди ўтказилган
йўриқномада “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида фуқароларнинг муаммолари
“хонадонбай” ва “фуқаробай” ўрганиш лозим бўлган жиҳатлар борасида ишчи
гуруҳларга тавсия ва таклифлар берилди.
Сўнгра,
маҳалла еттилигининг иш фаолияти - фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилиш ва
ўрганиш, кундалик ва маиший муаммоларни ўрганиш ишлари, фуқароларни бандлигини
таъминлаш, оилавий низоларини бартараф этиш бўйича амалга оширган ишлари
атрофлича таҳлил этилди.
Ортиқча
овворагарчиликларни олдини олиш мақсадида ишчи гуруҳлар аъзолари билан элликка
яқин хонадонларда ўрганишлар олиб борлди. “Хонадонбай” ўрганишларда аниқланган
муаммоларни ҳал этиш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди. Ишсиз
фуқароларни бандлигини таъминлаш бўйича тегишли идораларга тақдимномалар
киритилди.
Маҳаллада
тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган хотин- қизларнинг яшаш хонадонига маҳалла
еттилиги билан биргаликда борилиб, оила азолари билан суҳбатлар ўтказилди.
Низоли оилаларда аниқланган муаммолар бартараф этилиб, айрим хотин-қизларга
ҳимоя ордерлари берилди.
Маҳаллада
доимий яшаш манзилларидан узоқ муддатга чиқиб келган 6 нафар фуқаролар билан
суҳбатлашилиб, автоматлаштирилган электрон базага киритилди ҳамда тиббиёт
ходимлари билан ҳамкорликда тиббий кўрикдан ўтказилди.
Туман
ҳудидаги 10-ўрта таълим мактабда вояга етмаган ҳамда оталиққа олинган ёшлар
билан профилактик суҳбатлар ўтказилди. Уларни қизитирган савол ва муаммолари
ўрганилиб, ҳал этиш чоралари кўрилди.
Бу каби тадбирлар тизимли равишда давом эттирилмоқда.