Профилактик табдирлар – самарадорлик омили бўлмоқда
“Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси
куни” тадбири доирасида Қашқадарё
вилоятида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олишда ижобий
натижаларга эришиш ва тегишли профилактик-огоҳлантирув ишларни жонлаштириш
мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, подполковник Завқиддин Хужанов
Ғузор тумани ҳудудидаги бир қатор маҳалла фуқаролар йиғинларида криминоген
вазиятни жиловлаш, ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни олдини олиш, жамоат
тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлашга жалб этилган ички ишлар
органлари, миллий гвардия, ФВБ ходимлари, МФЙ ёшлар етакчилари ва жамоатчилик
вакилларидан иборат гуруҳларга хизмат олди йўриқнома ўтди.
“Обод ва хавфсиз маҳалла”
тамойили асосида фуқароларнинг муаммолари хонадонбай ва фуқаробай ўрганилишт
жараёнида узоқ муддатдан келган шахслар билан профлактик суҳбатлар ўтказилиб,
уларни тиббий кўрикдан ўтказилди.
Туман ҳудудида тазйиқ ва
зўравонликдан жабр кўрган хотин- қизларнинг яшаш хонадонига маҳалла бешлиги
билан биргаликда борилиб, оила азолари билан суҳбатлар ўтказилди. Низоли
оилаларда аниқланган муаммолар бартараф этилиб, айрим хотин-қизларга ҳимоя
ордерлари берилди.
Мурожаатларни қабул қилиш ва ҳал
этиш ишларини жадаллаштириш, ортиқча овворагарчиликларни олдини олиш мақсадида
икки юз элликка яқин хонадон ва хизмат кўрсатиш объектларига профилактика
инспекторларининг ташриф қоғозлари тарқатилди.
Шунингдек, жисмоний ҳамда юридик
шахсларнинг мурожаатларни масъул раҳбарлар томонидан назоратга олиниб, мурожаат
муаллифлари яшаш хонадонларига борилиб, ижобий ҳал этиш чоралари кўрилди.
Амалга оширилган ишлар натижасида
туманда муқаддам судланган, профилактик ҳисобда турган, маъмурий ҳуқубузарлик
содир қилган, руҳий касал, спиртли ичимликка ружу қўйган қирққа яқин фуқаролар
билан профилактик суҳбатлар ўтказилиб,
айримлар шифохоналарга жойлаштирилди. “Маҳаллабай” ўрганишлар натижасида ишсиз
фуқароларни бандлигини таъминлаш бўйича тегишли идораларга тақдимномалар
киритилди.
Пробация ҳисобида ва маъмурий
назоратда турган бир гуруҳ шахсларнинг иш ва яшаш жойлари ўрганилиб, тегишли
таъсир чоралари қўлланди.
Ўрганишлар давомида Ғузор тумани
“Ёнқишлоқ” маҳалласида яшовчи вояга етмаган Э.Ф. назоратсиз ва қаровсиз
юрганлиги сабабли вилоят ИИБ ЖХХ ҲПБ ВЕИҲЁК марказига жойлаштирилди.
Маҳалла ва жамоатчилик вакиллари
билан ҳамкорликда 51 та маҳаллалардаги доимий яшаш манзилларидан узоқ муддатга
чиқиб кетган 63 нафар фуқароларнинг оила аъзолари орқали ва онлайн суҳбатлашилиб,
ватанга қайтишлари тушинтирилди.
Шунингдек, хонадонларни ўрганиш
давомида янгидан яшаш манзилларидан узоқ
муддатга кетган ва уйига хориждан қайтган йигирма нафар фуқаролар аниқланиб,
автоматлаштирилган электрон базага киритилди ҳамда тиббиёт ходимлари билан
ҳамкорликда тиббий кўрикдан ўтказилди.
Туман ҳудидаги мактабларда вояга
етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш бўйича
йиғилишлар “Давомат” ва “Тиғ” тадбирлари ўтказилди. Аниқланган қонунбузарлик
ҳолатлари бўйича вояга етмаган ёшларнинг ота-оналарига нисбатан қонуний чоралар
кўрилди.
Амалга оширилган профилактик
тадбирларда “Паспорт-виза” қоидаларига риоя этилиши ҳам эътибордан четда
қолгани йўқ. Жумладан, такрорий паспорт-виза қоидаларини бузгани, доимий ёки
вақтинчалик паспорт рўйхатидан ўтмасдан яшаётган ва паспортини яроқсиз ҳолатга
келтирган ёки йўқотган қирққа яқин фуқароларга нисбатан қонун доирасида чоралар
кўрилиб, жарималар ундирилди.
Жамоат тартибини сақлаш,
фуқаролар осойишталигини таъминлаш бўйича туман ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари
томонидан ва йўловчи ташиш билан шуғулланувчи уюшма ва корхона раҳбарлари билан
ҳамкорликда ҳайдовчилар тўплаб, йўл- транспорт ҳодисаларини содир этилишини
олдини олиш бўйича тарғибот-ташвиқот ишлари ҳамда рейд тадбирлари амалга оширилди.
Тадбир давомида йўл қоидасини
бузган ҳамда маст ҳайдовчилар аниқланиб,
қирқ нафарга яқин ҳуқубузар ҳайдовчиларга жарима жазоси тайинланиб, 15 та автомашиналар жарима майдонига қўйилди.
Бундан ташқари, авария ўчоқларида йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш
мақсадида йўл белгилари ҳамда туман марказидаги чорраҳаларига замонавий 8 та
кузатув камералари ўрнатилди.
Аҳолига ёнғин хавфсизлиги
қоидаларига риоя этиш, фавқулодда ёнғин келиб чиққан вақтларида уни бартараф
этиш юзасидан амалга ошириладиган чора-тадбирлар, ёнғинни бартараф этиш
усуллари жонли мисоллар асосида тушунтирилди.
Жорий йилнинг 1-февралдан
1-мартига қадар мамлакатимиз миқёсида ўтказилган “Ёшлар орасида гиёҳвандлик
воситалари ва психотроп моддалар тарқалишини олдини олиш ойлиги” доирасида ҳам
тарғибот ва профилактик тушунтириш ишлари амалга оширилди.
Бир сўз билан айтганда, тадбир
уюшқоқлик билан ташкил этилгани боис, кўплаб ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни
олдини олинишига, фуқароларнинг осуда турмушига замин ҳозирлади, десак муболаға
эмас.