9 Сентябр 2021 йил 498

Қашқадарё вилоятида “Хавфсиз ҳудуд” махсус тезкор-профилактик тадбирлари доирасида Пробация хизмати назоратидаги шахслар билан профилактик ишлар амалга оширилди

 

Яқинда Яккабоғ туман ИИБда пробация гуруҳи назоратида турган шахслар билан ИИВ ишчи гуруҳи ҳамда Яккабоғ тумани ИИБ раҳбарияти ва соҳа хизматлари билан ҳамкорликда назорат остидаги шахслар томонидан қайта ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчилик содир этилишини олдини олишга қаратилган учрашув ўтказилди. Учрашувда пробация хизмати ҳисобидаги шахсларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммолари ўрганилиб, бандлик ва бошқа ҳамкор ташкилотлар томонидан амалий ёрдам кўрсатилди.

Шунингдек, тадбир давомида жиноят ишлари бўйича Яккабоғ туман судининг сайёр суди ўтказилиб, меҳнатга ҳалол муносабатда бўлиб келган, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлган 10 нафар назоратдаги шахслар ўталмай қолган жазодан муддатидан шартли равишда озод этилди.

Тадбирда озодликни чеклаш жазосини ўтаётган 141 нафар шахсларнинг турмуш тарзи иш фаолияти ўрганилганда, улар орасида 3 нафари суд томонидан ўрнатилган чекловларни мунтазам равишда бузиб келаётгани маълум бўлди. Натижада 2 нафар маҳкумнинг жазоси оғирроғига яъни, озодликдан маҳрум қилишга алмаштирилиб, 1 нафари оғирроқ жазо қўлланилиш тўғрисида огоҳлантирилди.

Бундан ташқари, ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаётган 77 нафар шахсларнинг 

бевосита иш жойлари ўрганилиб, ишга бормасдан жазо ўташ тартибини бузиб келаётган 2 нафар маҳкумлар аниқланди ва тегишли жазо чоралари қўлланди.

“Хавфсиз ҳудуд” махсус тезкор профилактик тадбири Қашқадарё вилоятида давом эттирилмоқда.

Text to speech