10 Феврал 2021 йил
581
Пробация ҳисобида турувчи шахслар билан йиғилиш бўлиб ўтди
Косон туман ИИБ, туман прокуратураси, ҳокимият ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда Косон туманида яшовчи жиноят содир этганлар, пробация ҳисобида турувчилар, жиноят содир этиб ҳозирги кунда жазо муддатини ўтаётган маҳкумларнинг яқин қариндошлари иштирокида йиғлиш ўтказилди. Йиғилишдан кўзланган асосий мақсад келгусида улар томонидан қайта жиноят содир этилмаслиги, жазо муддатини ўтаётган маҳкумларнинг оила-аъзоларининг ишга жойлаштириш, кредит олиш юзасидан мурожаатлари тингланиб, тегишли ташкилотлар томонидан уларга бошланғич йўналиш берилиб, амалий ёрдам кўрсатилди.