"Пробация ойлиги" доирасида ўтказилаётган "Ҳамкор" махсус профилактик тадбири мобайнида Яккабоғ туман ИИБда секторлар раҳбарлари, имом-хатиб, туман камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими, халқ таълими, соғликни сақлаш бўлимлари ва бошқа ҳамкор ташкилотлар ҳамда маҳалла еттилиги иштирокида Пробация гуруҳи назорати остидаги шахслар билан умумий йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишни туман ИИБ бошлиғи подполковник Шуҳрат Чориев очиб, тадбир иштирокчиларига, жумладан, назорат остидаги шахсларга ҳозирги кунда ўтказилаётган "Пробация ойлиги", "Хамкор" махсус профилактик тадбири давомида амалга оширилган ишлар ҳақида батафсил маълумот берди.
Шунингдек, назорат остидаги шахсларни суд ҳукми билан тайинланган жазоларни қонунчиликда белгиланган тартибда ўташлари лозимлиги, акс ҳолда, жазоларни ўташ тартиби ва шартларини бузган тақдирда тайинланган жазо оғир турдаги жазога алмаштирилиши ҳақида огоҳлантирди.
Йиғилишда туман ҳокими, имом-хатиб ва бошқа масъуллар сўзга чиқиб, ҳозирги кунда ўтказилаётган ислоҳотлар, амалга оширилаётган кенг кўламли ўзгаришларга тўхталди ҳамда назорат остидаги шахсларни жиноят содир қилмаслик, қонунчиликни бузмасликка чақириб, белгиланган тартиб-қоидаларга амал қилиш ўз фикр-мулоҳазаларни билдирдилар.
Тадбир якунида "Ишга марҳамат" меҳнат ярмаркаси ўтказилиб, 2 нафар назорат остидаги шахсларга йўлланмалар берилди.