5 Феврал 2025 йил 363

Пробация гуруҳи ҳисобида турган шахслар билан профилактик суҳбат ўтказди

Қамаши педагогика коллежида туман ИИБ Пробация гуруҳи назоратидаги шахслар ва ёшлар ўртасида "Гиёҳвандлик ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланишига чек қўйиш, ёшлар ўртасида тарқатилишининг олдини олиш ва уларнинг салбий таъсирлари"  мавзусида  учрашув ўтказилди.

Вилоят ҳокимлиги кўникма маркази, вилоят ИИБ Пробация бўлими, вилоят наркология диспансери шифокорлари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда сўз олганлар мавзу доирасида иштирокчиларига тушунчалар беришди.

Ёшлар ўртасида гиёҳвандликнинг салбий оқибатлари тўғрисида тарғибот тадбирларини кўчайтириш лозимлиги таъкидланди.

Шунингдек, "Пробация тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти юзасидан ҳам тушунтириш ишлари олиб борилди.

Text to speech