4 Август 2025 йил 1184

Президентимизнинг 2025 йил 3 январ кунидаги 1-сонли Қарори ва ички ишлар органларида ўтказилаётган “Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли тезкор профилактик тадбирининг иккинчи босқичи доирасида Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Абдувохид Исмоилов Яккабоғ туман ИИБда криминоген вазиятни жиловлаш, жамоат тартибини сақлаш борасида амалга оширилган юзасидан ўрганишлар олиб борди.

Президентимизнинг 2025 йил 3 январ кунидаги 1-сонли Қарори ва ички ишлар органларида ўтказилаётган “Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли тезкор профилактик тадбирининг иккинчи босқичи доирасида Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Абдувохид Исмоилов Яккабоғ туман  ИИБда криминоген вазиятни жиловлаш, жамоат тартибини сақлаш борасида амалга оширилган юзасидан ўрганишлар олиб борди.

Бошқарма бошлиғи Яккабоғ тумани “Жамбул” маҳалласини бориб кўриб, жамоат тартибини сақлаш, хавфсиз муҳит яратиш ва жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишди.

Таҳлил жараёнида аҳоли гавжум жойлар, бозорлар ва кўпқаватли уйларга видеокамералар, домофонлар ва ташвиш тугмалари ўрнатилгани, “намунали кўча” ва “намунали йўлак”лар ташкил этилгани қайд этилди. Жиноятларни “иссиқ излар”да фош этишда тезкор ва соҳавий хизматлар ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш зарурлиги таъкидланди.

Шунингдек, “хонадонбай” ва “маҳаллабай” усулида қонунбузарликларнинг олдини олиш, гиёҳвандлик ва психотроп моддаларга қарши профилактика ишларини кучайтириш бўйича тегишли топшириқлар берилди.

Маҳаллада таъмирланаётган бино кўздан кечирилиб, фуқаролар учун қулайликлар яратиш юзасидан тавсиялар берилди.

Ўтказилаётган “Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли тезкор профилактик тадбири доирасида бозорларда, аҳоли гавжум жойларда жамоат тартибини сақлаш, жиноятларни эрта аниқлаб олдини олиш, ҳуқуқбузарликларга қарши курашни кучайтириш мақсадида туман “Озиқ-овқат ва деҳқон бозори”да ўрганишлар олиб борди.

Жамиятда жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар тинчлиги ва осойишталиги, мол-мулк дахлсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни олдини олиш учун бозорда видеокамералар ўрнатиш, дўконларни қўриқлаш пультига топшириш ҳамда рақамли технологиялар имкониятларида кенг фойдаланиш бўйича бозор раҳбарияти зиммасига аниқ вазифалар қўйди.

Хизматга жалб этилган ички ишлар органлари соҳавий хизматлари ва Қўриқлаш хизмати ходимларига қонунбузарликларни барвақт аниқлаб олдини олиш, хизмат самарадорлигини ошириш, жамоат жойи ҳамда турли кўнгилочар масканларда мақсадсиз юришларини бартараф этишга оид топшириқ ва кўрсатмалар берди.

Ўрганишлар якунида туманда криминоген вазиятни жиловлаш, жиноятларни олдини олиш, қонунбузарликларга барҳам бериш борасида амалга оширилган ишлар таҳлилига бағишланган муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди. 

Йиғилишда бошқарма бошлиғи туман ИИБ ходимларининг ўтган даврдаги фаолияти атрофлича муҳокама этилиб, улардаги муваффақият ва камчиликлар таҳлил этилди. Амалга оширилаётган профилактик тадбир натижалари кўриб чиқилди ва таҳлиллар бўйича масъулларга муҳим топшириқлар берилди. Фаолият самарадорлигига ижобий таъсир кўрсатувчи омилларга алоҳида тўхталиб ўтилди.

Шунингдек, кенгайтирилган йиғилишда йўл қўйилган камчиликлар кенг муҳокама этилиб, кун тартибига киритилган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

Text to speech