9 Сентябр 2021 йил 461

Президентимизнинг 2017 йил 14 мартдаги қарори билан ҳафтанинг пайшанба куни «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни» этиб белгиланган

 

 Шунга асосан айни вақтда  Қашқадарё вилоятида фаолият олиб бораётган  республика ишчи гуруҳи билан биргаликда  воҳадаги Шахар-туманларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ҳамда бошқа давлат идоралари ва ташкилотлар билан ҳамкорликда пайшанба куни «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни» ташкил этилиб, фуқароларнинг сайёр қабуллари, суд муҳокамалари, жиноятчиликнинг олдини олиш борасида тарғибот-ташвиқот ишлари, йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича рейдлар, фоҳишалик, ичкиликка ружу қўйиш, гиёҳвандликни одат қилган шахсларлар билан профилактик сухбатлар  ўтказилмоқда.

        Қарор ижроси доирасида амалга оширилган кенг кўламли ишлар натижасида ИИОда профилактик ҳисобда турган 1266 нафар шахслар ва уларнинг оила аъзолари билан профилактик суҳбатлар ўтказилди, "Давомад" тадбирлари давомида сабабсиз дарсга қатнашмаган 51 нафар ўқувчилар ва уларнинг ота-оналарга нисбатан маъмурий чоралар кўрилди.

Жами 8007 хонадонлар ўрганилиб, аниқланган паспорт виза тартиб қоидаларини бузган 41 нафар шахслар аниқланиб, улардан доимий ёки вақтинча яшаш тартибини бузган 13 нафарига маъмурий баённомалар тузилди.

Жамоат тартибини сақлаш мақсадида   ташкил этилган патруллик йўналишлари томонидан 254 та ов қуроллари текширилиб, 30 та объектларда видеокузатув мосламалари ўрнатилди.

 Ҳуқуқбузарларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, қидирувда бўлган бир нафар шахс қўлга олинди.

Ҳуқуқбузарликлар ўз-ўзидан содир этилмайди, мақсадимиз   жамиятда хавфсизлик ва жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар ҳушёрлиги ва огоҳлигини ошириш, тинчлик, осойишталик ва барқарорликни таъминлаш борасидаги фаолиятини янада кучайтириш.

Text to speech