2 Июн 2021 йил 494

Президентимиз Ш.Мирзиёев томонидан белгиланган вазифаларни ижросини таъминлаш мақсадида Қашқадарё вилоят ИИБ Тергов бошқармаси томонидан амалга оширилаётган ишлар

Барча соҳаларда бўлгани каби ички ишлар органларида кечаётган янгиланиш ва ўзгаришлар тизимнинг тергов соҳасида ҳам яққол кўзга ташланмоқда. Жумладан, муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан жорий йилнинг 12 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳайъатининг кенгайтирилган йиғилишида ички ишлар органлари ходимларининг моддий ва ижтимоий таъминотини яхшилаш, кадрлар тайёрлаш тизими энг янги ёндашувларга, инновацияларга асосланиши, улар шиддат билан ўзгараётган замон ва шарт-шароитларга мос бўлиши зарурлиги ҳақида вазифаларни белгилаб берган эдилар.
Мазкур топшириқ ижросидан келиб чиқиб ҳамда Тергов департаменти томонидан ходимларга қулай шароитлар яратиб бериш бўйича берилган кўрсатмалар ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 30 май куни Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги Тергов бошқармасида йиғилиш бўлиб ўтди. Тергов бошқармаси ва унинг шаҳар-туман Ички ишлар бўлинмаларидаги суриштирувчи ва терговчилар иштирок этган йиғилишда ходимлар зиммасига юклатилган вазифаларни бекаму куст, самарали амалга оширишлари учун ички ишлар вазирлиги ва вилоят ички ишлар бошқармаси раҳбарияти томонидан етарлича шарт-шароитлар яратилиб, моддий-техник таъминоти яхшиланаётгани қайд этилди.
Шу билан бирга ходимларининг малакасини ошириш, қайта тайёрлаш бўйича ҳам соҳада тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Йиғилиш якунида тергов бўлинмалари ходимларига 15 та энг замонавий турдаги моноблок ва рангли прентир, китобхонлик маданиятини юксалтириш, билим савияси ва саводхонлигини ошириш мақсадида бадиий китоблар топширилди.

Text to speech