30 Декабр 2020 йил 919

ПРЕЗИДЕНТ СОВҒАЛАРИ ТАНТАНАЛИ РАВИШДА ТОПШИРИЛДИ

Янги йил ҳамма учун завқ ва шавққа тўла байрам. Айниқса, болажонлар бу байрамда Қорбобо ва Қорқизни орзиқиб кутишади. Бу ҳолат жажжи қалбларда мўъжиза кашф этади. Ана шундай дамларда туғма ногирон, қалби ўксик, ота-она меҳрига зор болажонлар ҳолидан хабар олиш, уларга мурувват кўрсатиш халқимизга хос эзгу қадриятдир.

Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник Ш.Сатволдиев ва Китоб тумани ҳокими А.Закировлар Янги йил байрам арафасида тумандаги Китоб болалар уйи ва Китоб 5-сонли Меҳрибонлик уйига ташриф буюриб, бу масканларда тарбияланаётган болажонларга Муҳтарам Президентимизнинг байрам совғасини тантанали равишда топширишди.

Якунида 5-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари томонидан тайёрланган концерт дастури иштирокчилар ва болажонларда катта таассурот қолдирди.

Навбатчилик қисми

102

Ишонч телефони

1102

© 2025. Барча хуқуқлар химояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.qviib.uz сайти кўрсатилиши шарт
Сайт яратувчиси: Online Service Group
Text to speech

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: