22 Апрел 2022 йил 724

Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятига ташрифи давомида Касби туманидаги “Қамаши” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлди

      Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятига ташрифи давомида Касби туманидаги “Қамаши” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлди
Муҳтарам Президентимиз Қашқадарё вилоятига ташрифлари давомида Касби туманидаги “Қамаши” маҳалла фуқаролар йиғинидаги янгиланиш, ўзгаришлар, шу жумладан, профилактика инспекторининг фаолияти билан ҳам яқиндан танишдилар. Янги Ўзбекистон тамойили асосида маҳалла тизимида амалга оширилаётган сўнгги ислоҳотларга монанд профилактика инспектори, маҳалла раиси, шунингдек, маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш бўйича Ҳоким ёрдамчиси, Ёшлар етакчиси ва хотин-қизлар фаоллари билан ҳамкорликда аҳолини ижтимоий-иқтисодий муаммоларини аниқлаб, “хонадонбай”, “фуқаробай” ўрганиш тизимини амалиётга жадал татбиқ этганлигини алоҳида эътироф этдилар. Натижада маҳаллада аниқланган муаммо ва камчиликларни маҳаллани ўзида ҳал қилиш чораларини кўриб, ҳамкорликда ишларни олиб борганлиги натижасида маҳалла худудида аёллар, ёшлар ва ишсизлар томонидан сўнгги уч йил давомида биронта жиноят содир этилишига йўл қўйилмаган.
       Хизматда бундай ижобий натижаларни қўлга киритишда фидойилик кўрсатгани учун Касби туман ИИБ ЖХХ ҲПБ профилактика катта инспектори майор Авлиёқул Фармоновнинг камтарона хизматларини Юртбошимиз инобатга олиб, унга муддатидан олдин рағбатлантириш тариқасида подполковник махсус унвони берди.
       Ушбу унвонни Ички ишлар вазири ўринбосари - Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи полковник Бекмурод Абдуллаев майор Авлиёқул Фармоновга тантанали равишда топширди.
       Давлат раҳбари томонидан эътироф этилган профилактика инспекторининг хизматда ижобий натижаларга эришиш тажрибаси профилактика инспекторларига ўрнак бўлиши ва бу тажрибани соҳада оммалаштириш тавсия этилди.

Text to speech