16 Июн 2025 йил 2110

Президент раислигида мактаб таълими тизимидаги ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш бўйича устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида қўйилган талаб “Долзарб 90 кун” тадбири доирасида Қарши шаҳридаги 29-мактабда “Уч авлод” учрашуви бўлиб ўтди.

Унда вилоят ички ишлар бошқармаси раҳбарияти, соҳавий хизматлари ходимлари, бошқарма фахрийлар кенгаши аъзолари, маҳалла фаоллари ҳамда мактаб ўқитувчилари ва ўқувчилар иштирок этишди.

Ёз масумида  мактаб ўқувчиларининг бўш вақтини мазмунли ташкил этишга қаратилган тадбирда ходимлар ва фахрийлар ёшлар билан мазмунли суҳбат уюштиришди. 

Тадбирда иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январь кунидаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори асосида ёшларни ватарпарварлик руҳида тарбиялаш, Она-ватанга бўлган муҳаббатини юксалтириш, ўқувчиларни бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, китобхонликни тарғиб қилиш,  ўқувчиларни ватарпарвар, учун миллий ғоя ва Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, қадимий тарихимиз ва маданиятимиз билан таништириш борасида ўқувчиларга маълумот ва тушунчалар берилди. Жараёнда китоб ярмаркаси ташкил этилди.

Шундан сўнг ўқувчилар билан спортнинг шахмат ва шашка, валейбол, футбол турлари бўйича мусобақа ташкил этилди. Мусобақаларда ғолиб бўлган болажонларга бошқарма раҳбариятининг совғалари ва китоблар топширилди.

Бошқарма соҳавий хизматлари ходимлари томонидан ўқувчилар ички ишлар органларидаги криминалистик техникалар ва қуролларнинг кўргазмаси ташкил этилиб, техник ва тактик хусусиятлари ҳақида маълумотлар берилди. 

Бошқарма тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди ходимларининг жанговар спорт машғулотлари намойиши ёшларда катта тассурот қолдирди.   

Якунда санъаткорларнинг бадиий чиқишлари ўқувчиларга хушкайфият улашди.

Text to speech