30 Январ 2025 йил 619

Президент Администрацияси топшириғи асосида Республика ишчи гуруҳи вилоят масъуллари билан Косон туманида оммавий сайёр қабул ўтказди

Косон туманида бўлиб ўтган оммавий сайёр қабулда Президент Халқ қабулхонаси вакиллари, Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура, Олий суд, вазирликлар ва идоралар, банклар масъуллари, вилоят секторлар раҳбарлари, вилоятдаги корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда иштирок этишди. 

Касби, Муборак, Кўкдала ва Косон тумани фуқаролари иштирок этган қабулда вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари, подполковник Талат Маматқулов бир гуруҳ фуқароларнинг ички ишлар органларининг тергов, тезкор қидирув ва профилактика хизмати ходимлари олиб борилаётган суриштирув ва тергов ҳаракатлари ва ИД-карталар олишга оид муаммоларини тинглади.  

Қабулда 21 нафар фуқароларнинг мурожаатлари тингланди. Шундан 6 та муаммолар жойида ҳал этилди. Баъзи мурожаатчиларга ҳуқуқий тушунтириш берилиб, ўрганиш учун вақт ва маблағ талаб этадиган 15 та мурожаатлар назоратга олинди.

Жараёнда Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги олган шахсга ва илк паспорт олиш ёшига етган ёшларга ИД-карталари тантанали равишда топширилди.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Text to speech