ППХ батальонида “Ватанпарварлик куни” тадбири доирасида “Очиқ эшиклар куни”
Вилоят ИИБ ППХ ва ЖТСБ ППХ батальонида ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва ички ишлар органлари фаолиятига қизиқтириш мақсадида “Ватанпарварлик куни” тадбири доирасида “Очиқ эшиклар куни” бўлиб ўтди. ИИВ Қашқадарё академик лицейи ўқувчилари “Очиқ эшиклар куни” муносабати билан батальонга ташриф буюриб, ходимларга яратилган шарт-шароитлар, техникалар, алоқа ва комюьтер технолгиялари билан яқиндан танишдилар.
Шунингдек, махсус ҳимоя воситалари, жанговар ва хизмат автомашиналар, қурол-яроғлар ва портлаш ускуналари ва кийим –бошлар намойиш этилди.
Ёшлар, ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчиларда жасурлик, мардлик, фахр-ифтихор туйғуларини шакллантиришга қаратилган тадбирда батальон ходимларининг маънавий ва маърифий билимларини ошириш, ватанпарварлик, Ватанга мухаббат, миллий истиқлол ғояларига содиқлик, фуқароларда ички ишлар органларига ҳурмат туйғусини шакллантириш бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Ватан ва халқ манфаатларига хизмат қилиш шарафли ва муқаддас бурч экани, давлатимиз ва ички ишлар органларининг тимсоллари билан фахрланиб, қасамёдига содиқ бўлиш ҳамда касбий бурчини бажаришда қонунийликка қатьий риоя этиш туйғусини чуқур сингдириш орқали халқнинг уларга бўлган ишончи ва ҳурмат ҳиссини юксалтириш борасида давра суҳбати ташкил этилди.