21 Май 2024 йил
297
Пойтахтда бекинган қочоқ ушланди
Фирибгарлик хатти-ҳаракатини содир этгани учун
терговга жалб этилган Шаҳрисабз тумани “Янгиҳаёт” МФЙда яшаган Ш.Ж. қонундан
қочиб қутулмоқчи бўлди. Аммо, бузоқнинг қочгани сомонхонагача деганларидек,
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида кўрсатилган
жиноятни содир этган Ш.Ж. Ўзбекистон Республикаси ИИВ тезкор ходимлари
томонидан Тошкент шаҳар ҳудудидан ушланиб, Вақтинча сақлаш ҳибсхонасига
жойлаштирилди.